Линклар

“Ижтимоий фикр”: Ўзбекистонликлар президент сайловига ёппасига бормоқчи


Ўзбекистондаги “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг хабар қилишича, президент сайлови арафасида ўтказилган сўнгги сўров сайловчиларнинг аксарияти сайловга бормоқчи эканини кўрсатган.

“Сўров респондентларнинг аксарияти – 97,5 фоизи 4 декабрда бўлажак сайловда иштирок этиш ниятида эканини кўрсатди”, дейилади марказ хабарномасида.

Сўралганларнинг 69,9 фоизи сайлов кампаниясини мунтазам равишда, 28 фоизи эса имкон қадар кузатиб бораётганини айтганлар. Респондентларнинг 96,7 фоизи фикрича, президент сайлови мамлакат ва ҳар бир ватандош тақдири учун жуда катта аҳамият касб этади.

Сўровда 2200 нафар киши иштирок этгани, уларнинг 50,9 фоизи шаҳардан, 49,1 фоизи эса қишлоқдан экани айтилмоқда.

Ўзбекистонда президент сайлови 4 декабрга белгиланган. Унда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан - президент вазифасини бажарувчи ва амалдаги бош вазир Шавкат Мирзиёев, Халқ-демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Миллий тикланиш партиясидан Сарвар Отамуродов ва Адолат партиясидан Наримон Умаров номзод ўлароқ қатнашадилар.

XS
SM
MD
LG