Линклар

Ўзбекистон олий ўқув юртлари сони бўйича қўшниларидан орқада


Мустақиллик йилларида олий ўқув юртлари сони 37 тадан 81 тага ўсди, шу жумладан, хорижий мамлакатлар нуфузли олий ўқув юртларининг бир қатор филиаллари фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасига ҳар йили сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 10-12 фоизни ташкил этмоқда.

Бу маълумот kun.uz сайтида эълон қилинган сайловолди ташвиқоти материалида келтирилган.

Мамлакат президенти лаозимига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақириқ билан якунланган мақолада қуйидаги маълумот ҳам бор: “Бу ЮНЕСКОнинг мамлакатни барқарор ривожлантиришни таъминлаш учун таълимга йўналтирилиши зарур бўлган инвестициялар миқдори бўйича тегишли тавсияларидан, яъни 6-7 фоиздан қарийб 2 баробар кўпдир”.

Қиёслаш учун: Аҳолиси қарийб 2 баробар оз бўлган Қозоғистонда 127 та, аҳолиси қарийб 5 марта оз бўлган Қирғизистонда 60 та олий ўқув юрти бор.

XS
SM
MD
LG