Линклар

logo-print

2017 йил баҳоридан Тошкентдан тўғри Нью-Йоркка учиш мумкинлиги хабар қилинди


“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” янги йилдан бошлаб Нью-Йорк — Тошкент парвозларини йўлда бошқа шаҳарга қўнмай амалга ошира бошлайди, деб хабар қилди МАК вакилига таяниб, protoday.uz сайти.

Тўғридан-тўғри қатнов март охирида кучга кирадиган баҳорги жадвалга киритилади. Айни дамда “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” парвозлари Латвия пойтахти Рига орқали амалга оширилмоқда. Ригада самолётларга ёнилғи қуйилиб улар парвозини давом эттиради. Тўғридан-тўғри парвоз эса 4-5 соат тезроқ етиб бориш имконини беради.

МАК янги Boeing 787-8 Dreamliner самолётлари сотиб олганини хабар берган эдик. Ушбу самолётлар замонавий тежамкор двигателлар билан жиҳозлангани туфайли улар Нью-Йорк каби узоқ масофаларга тўхтовсиз парвоз амалга ошириш мумкин.

“Тўғридан-тўғри парвоз амалга ошириш учун АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ҳар бир йўловчини ҳақида маълумотларни олдиндан АҚШ томонига юборилиши керак. Бу Америка хавфсизлик тизимининг талабларидан бири”, — деди суҳбатдош.

Самолёт тежамкорлиги туфайли АҚШгача бўлган чипталар нархи ҳам арзонлашиши мумкин. Ундан ташқари янги Boeing самолётлари учаётган йўналишлар секин-аста кенгайтириб борилади. Дели, Дубай, Тель-Авив, Олма-Ота, Москва, Пекин, Истамбул истиқболли йўналишлар бўлиши мумкин, дейилган хабарда.

XS
SM
MD
LG