Линклар

logo-print

Сурия ҳукумат кучлари амалга оширган ҳаво зарбаларидан туркиялик 3 аскарҳалок бўлди ва 10 аскар яраланди.

Туркия Қуролли Кучлари қўмондонлигига таяниб, Рейтер агентлигининг хабар қилишича, ҳужум Сурия шимолида Туркия қувватлаётган исёнчилар амалиётлари чоғида ўтган тунда амалга оширилган.

Мазкур инцидент 24 августда бошланган ва “Фрот қалқони” деган ном олганамалиётлар давомида Сурия ҳукумат кучлари ўқидан Туркия аскарларининг дастлабки ҳалокати бўлиши мумкин.

Олдинроқ Туркиянинг хавфсизлик хизматлари ва касалхоналаридаги манбалар “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи жангариларининг Ал-Баба минтақасидаги ҳужумидан Туркиянинг 3 аскари ҳалок бўлганини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG