Линклар

2017 йилдан бошлаб Россияга келувчи барча чет элликлар мажбурий тарзда бармоқ излари топширади.


2017 йилдан бошлаб Россияга келувчи барча чет элликлар мажбурий тарзда бармоқ излари топширади.

Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовойга таяниб, ТАСС ахборот агентлиги хабар қилди.

Мазкур чора қай тарзда амалга оширилишини амалдор очиқламагани айтилди хабарда.

Шу кунда Россияда вақтинча яшаш ҳуқуқини ёки қочиқнлик мақоми олмоқчи бўлганларгина дактилоскопия амалидан ўтказилади.

Шунингдек, бармоқ излари бошқа давлатларнинг Россияда бўлиши номақбул бўлган фуқароларидан ҳам олинади.

XS
SM
MD
LG