Линклар

Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши юзасидан сўзлашувларни тўхтатиб туриш учун овоз берилди


Европа парламенти Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши юзасидан музокараларни тўхтатиб туриш учун овоз берди.

Европарламент депутатларининг мутлақ кўпчилиги Анқара билан музокараларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги Европа комиссияси ва Иттифоққа аъзо давлатларга қилинган чақириқни қувватлади. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган резолюция юридик жиҳатдан бажарилиши лозим мақомига эга эмас.

Европарламентнинг бу қадами 15 июлда давлат тўнтариши ўтказишга уриниш ортидан Агқара бошлаган репрессияларнинг “номутаносиб шафқатсизлиги” билан изоҳланди.

Куни кеча Ражаб Эрдўғон Европа Иттифоқига киришга ҳаракат қилишга уриниш ўрнига Туркия Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига кириши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.

Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишига доир музокаралар 2005 йилда бошланган, кейин тўхтаб қолган ва бу йил Европага келаётган қочқинларни Туркия қабул қилиши шарти билан қайта тикланган эди.

XS
SM
MD
LG