Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:34

Қурултой: Тил бузилганда ҳуштакни ким чалади ?


Ўзбек ва рус тилларида хато ëзилган рекламалар
Ўзбек ва рус тилларида хато ëзилган рекламалар

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фойесидаги дўконда сотилаётган 12 варақли дафтар муқовасига Берунийнинг сурати остига Абу Али Ибн Сино деб, ёзув остига эса, Алишер Навоийнинг умр саналари ëзилгани ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлди.

Айни пайтда Бош вазир Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келаëтган шикоятлардаги мутлақ саводсизлик ўзбек зиëлиларини даҳшатга солмоқда.

Қурултой иштирокчилари аксар ўзбеклар учун меъёрга айланиб бораётган чаласаводлик муаммосини муҳокама қилди.

- Ҳайдовчи қоидани бузса милиция ходими ҳуштак чалиб жаримага тортади¸ лекин ўзбек тилини бузиб ëзаëтганларга нега жарима йўқ? Ҳуштакни ким чалади¸ дейди Қурултойда қатнашган тошкентлик журналист Алимардон Аннаев.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:39:59 0:00
Бевосита линк

Қурултой эшиттиришида қатнашганлар жадид боболаримизнинг “миллат саводини чиқариб тараққий қилсин” деган орзуси рўëбга чала чиққанидан ташвиш билдирди.

Тараққийпарвар бобомиз Маҳмудҳўжа Беҳбудийнинг бундан 100 йил олдин чоп қилинган “Тил масаласи” мақоласида кўтарилган фикрлар бугун ҳам долзарб.

Мақолада Беҳбудий ягона адабий тил муҳимлиги ва бутун мамлакат бўйлаб тил бирлигига диққатни қаратган эди.

XS
SM
MD
LG