Линклар

logo-print

Тошкентда афсонавий футболчи Равшан Юнусов вафот этди


"Пахтакор" ишқибозлари.

"Пахтакор" ишқибозлари.

Тошкентда афсонавий “Пахтакор” футбол жамоасининг ўйинчиси Равшан Юнусов вафот этди. Бу ҳақда Sputnik нашри спорт журналисти Мавлон Шукурзодага таянган ҳолда пайшанба куни хабар тарқатди.

Мавлон Шукурзоданинг айтишича, ўтган асрнинг 60-йилларида машҳур футболчилардан бўлган Равшан Юнусов вафоти ортидан “Пахтакор”нинг 60-йиллардаги тарихининг бир қисми ҳам йўқолди.

Равшан Юнусов “Пахтакор” жамоаси сафида СССР чемпионатида иштирок этган. Бундан ташқари ўзбек футболчиси Ленинграднинг “Зенит”, Москва ва Киевнинг “Динамо”, Арманистоннинг “Арарат” футбол жамоаларида ҳам ўйнаган.

Равшан Юнсуов афсонавий дарбозабон Лев Яшин ҳимоя қилаётган дарвозага тўп киритишга муваффақ бўлган кам сонли футболчилардан бири эди.

XS
SM
MD
LG