Линклар

Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистон электр узатиш магистраль тизимини қайта қуриш ва модернизациялаш учун 150 миллион доллар қарз бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Хабарда айтилишича, мазкур кредит Тошкентда ва ўнта вилоятда 22та асосий подстанцияларни реконструкциялашга сарфланади. Лойиҳа “Ўзбекэнерго” томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Жаҳон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Жаҳон банкининг Ўзбекистон олдидаги умумий молиявий мажбуриятлари 2 миллиард долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG