Линклар

logo-print

Ўзбек ва қозоқ ҳарбий ҳамкорлиги муҳокама қилинди


Чегарани ҳимоя қилаётган ўзбек ҳарбийлари.

Чегарани ҳимоя қилаётган ўзбек ҳарбийлари.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг пайшанба куни билдиришича, қозоқ мудофаа вазири Сакен Жасузаков ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи Фарход Шерматов Остонада учрашди.

Учрашувда томонлар ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни, мудофаа масалаларини, террорчи ва эстремист гуруҳларга қарши тезкор ҳаракатланиш муаммолари юзасидан сўзлашган.

Қозоғистон Ўзбекистон мудофаа вазирини “Олтин укки” махсус бўлинмасининг халқаро мусобақаларида ҳамда 2017 йилда ўтадиган халқаро ҳарбий ўйинларда иштирок этишга таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG