Линклар

Ўзбекистонда муддатидан олдин овоз бериш бошланди


Овоз бераётган андижонлик аёл.

Овоз бераётган андижонлик аёл.

Ўзбекистонда 24 ноябрдан президентликка номзодлар учун муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

Муддатидан олдин овоз бериш 2 декабрь куни якунланади. 4 декабрда ўтадиган президентлик сайлови куни қандайдир сабаблар билан ўз яшаш жойларида бўла олмайдиган ватандошлар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Бунинг учун улар участка сайлов комиссиясига ариза ёшилари керак бўлади. Шундан сўнг унга сайлов варақчаси берилади.

Махсус ажратилган хонада ўз номзоди учун овоз берган сайловчи варақчани конвертга солиб, участка сайлов комиссиясига топширади.

4 декабрда ўтадиган сайлов куни участка комиссиясининг барча аъзолари иштирокида мазкур конвертлар очилиб, овоз бериш қутиларига солинади.

XS
SM
MD
LG