Линклар

logo-print

Порошенко Трамп билан Қрим масаласини муҳокама қилганини айтди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон суҳбати чоғида Қрим ва Донбасс муаммосини муҳокама қилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Порошенко Брюсселда 24 ноябрь куни ўтган “Украина-Европа Иттифоқи” саммити якунларига бағишланган матбуот анжумани чоғида гапирди. Украина президенти Трамп билан суҳбатнинг бошқа жиҳатларини очиқламади.

Россия Қримни 2014 йилда аннекция қилган эди. АҚШ ва Европа давлатлари Москванинг бу ҳаракатини қоралаб келади.

Дональд Трамп сайлов олди чиқишларида Қримни Россия ҳудуди, деб тан олиш масаласини муҳокама мқилишга тайёр эканини ваъда қилган эди. Трамп бир неча марта Россия билан муносабатларни яхшилаш тарафдори эканини айтган.

XS
SM
MD
LG