Линклар

Болгарияда қочқинлар ва полиция тўқнашди (ВИДЕО)


Харманлидаги қочқинлар.

Харманлидаги қочқинлар.

Болгария жанубидаги Харманли шаҳрида жойлашган қочқинлар лагерида полиция билан тўқнашув содир этилди.

Пайшанба куни лагернинг карантин учун ёпилганига норозилик билдирган қочқинлар жиҳозларга ҳамда автомобил шиналарига ўт қўйган. Тартибсизликни бартараф этиш учун келган полиция ходимлари эса ҳужумга учраган.

Ўтган ҳафтада Харманли аҳолиси қочқинлар лагерини ёпиш талаби билан намойиш ўтказган эди. Бунга маҳаллий матбуотда қочқинлар орасида юқумли тери касалликлари тарқалгани тўғрисида хабарлар эълон қилиниши сабаб бўлди. Ҳукумат расмийлари бу маълумотни рад этган бўлсалар-да, лагерда карантин жорий этган эди.

Харманлида Болгариядаги энг катта қочқинлар лагери жойлашган. Бу ерда Афғонистондан келган уч мингдан ортиқ қочқин яшамоқда.

XS
SM
MD
LG