Линклар

Ўзбекистон муваққат президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракатидан президентликка номзоди илгари сурилган Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкентда сайловчилар билан учрашуви чоғида мамлакат пойтахтида марҳум президент Ислом Каримов номи билан аталувчи катта майдон барпо этиш ва у ерга Каримов ҳайкалини ўрнатишни таклиф этди.

Ўзбекистонни 27 йил мобайнида бошқариб келган Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрда мияга қон қуйилиш туфайли вафот этгани хабар қилинди.

Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган шаҳри Самарқандда дафн этилди.

Жаноб Мирзиёев бундан аввал самарқандлик сайловчилар билан учрашувида Самарқандда ҳам Каримов ҳиёбони барпо этилиши ва унинг ҳайкали ўрнатилиши ҳақда гапирганди.

Сентябрь ойида Тошкент шаҳридаги қадимги Жўрабек масжидига қайта таъмирланганидан кейин Ислом Каримов шарафига Ислом Ота номи берилди.

4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG