Линклар

Қрим татарлари етакчиси, Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилевнинг қотилликда айбланиб қамалган ўғли Ҳайсар жазо муддатини ўтаб бўлиши ортидан жума куни Астрахандаги қамоқхонадан озод этилди.

Бу ҳақда унинг адвокати Николай Полозов маълум қилди.

Ҳайсар Жамилев 2013 йилнинг май ойида дўстини отиб ўлдирганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди.

Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилганидан сўнг Ҳайсар Россия қамоғига олиб кетилганди.

Қрим татарларининг фахрий етакчиси, Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилевга ўз ватани бўлмиш Қримга киришига рухсат берилмаётир.

XS
SM
MD
LG