Линклар

logo-print

Ўзбекистон бош вазири ва президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашув чоғида келаси йилдан шаҳарнинг Олмазор тумани Ўқчи массивида “Тошкент Сити” бизнес маркази қурилиши бошланиши, 70 гектар майдондаги қурилиш лойиҳаси учун 1 млрд доллар ажратилганини билдирди.

Шунингдек, Мирзиёев Тошкент халқа йўлида 66,3 километр узунликда электр поезд қатнови йўлга қўйилиши, бу борадаги ишлар 2017 йилдан бошланиши ва 2030 йилда якунланишини ваъда қилди.

Ўз чиқишида Мирзиёев 2017 йилга бориб, Тошкентда тўқимачилик ўқув-тадқиқот технопарки қурилиши, лойиҳани Жанубий Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги амалга ошираётганини айтди.

XS
SM
MD
LG