Линклар

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон агар Европа Иттифоқи ўз мамлакатига нисбатан босимни тўхтамаса, юз минглаб муҳожирлар учун ЕИ билан чегараларини очишини таъкидлади.

Эрдўғон бу ҳақда Европа парламенти Туркия билан Иттифоққа аъзоликка доир музокараларни тўхтатиб қўйиш учун овоз бериши ортидан баёнот берди.

Европа парламенти депутатлари Эрдўғоннинг июль ойидаги тўнтаришга нисбатан "ҳаддан ортиқ" муносабатидан ташвиш билдиришган.

Расмий Анқара ва Брюссель шу йилнинг март ойида Греция оролларига муҳожирлар оқими бўйича келишувга эришишганди.

Ушбу келишув ортидан қочқинлар ва муҳожирлар оқими кескин даражада озайган эди.

Эрдўғон Европа Иттифоқини айни битим доирасида олган мажбуриятларини бажармаганликда айбламоқда.

"Сиз яна давом этсангиз, биз чегараларни очиб юборамиз", деди Эрдўғон.

Бундан аввал Туркия президенти ўз мамлакати ЕИга қўшилиш масаласига боғланиб қолмасдан бошқа ташкилотлар, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қўшилишни ҳам ўйлаб кўриши кераклигини таъкидлаганди.

XS
SM
MD
LG