Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:03

Назарбоев ўз исми Қозоғистон пойтахти номига қўшилишига қарши чиқди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахти Остонанинг номи ўзгартирилиб, уни исми билан аталишига қарши чиқди.

“Мамлакат пойтахти номини ўзгартириш шарт эмас” деди Назарбоев.

Ўтган ҳафтада Қозоғистон парламенти депутати Куаниш Султанов Нурсултон Назарбоевнинг исмини пойтахт Остона номига қўшишни таклиф қилганди.

Остонани 2013 йилда қайта номлаш ғояси илгари сурилган эди.

Ўшанда миллий академиянинг академиги Султан Сартаев пойтахтни Нурсултон шаҳри деб ўзгартиришни таклиф қилган. 2009 йили Озарбайжон элчиси Латиф Гандилов эса Остонани Султан-Ота қилиб ўзгартириш лозимлигини айтганди.

XS
SM
MD
LG