Линклар

Халқаро футбол федерацияси FIFA миллий терма жамоаларнинг рейтингини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги рейтингга қараганда 14 поғона пастлаб, 62-ўриндан жой олди.

Осиё терма жамоалари ичида Ўзбекистон 4-ўриндан 6-ўринга тушди.

Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда Саудия Арабистони термалари Ўзбекистондан олдинда бормоқда.

FIFA рейтингини ҳамон Аргентина терма жамоаси бошқариб турибди. Шу пайтга қадар иккинчи ўринда борган Германия термаси 3-ўринга тушиб, уни ўрнини Бразилия эгаллади.

XS
SM
MD
LG