Линклар

logo-print

25 ноябрь куни президент Владимир Путин америкалик актёр Стивен Сигалга Россия паспортини шахсан тақдим этди. Путин Сигалга ой бошида Россия фуқаролигини берган эди.

Путин паспортни Кремлда бўлиб ўтган учрашув давомида тақдим этди. Кремль эълон қилган транскриптда ёзилишича, Путин актёрнинг янги фуқаролиги “ҳукуматларимиз ўртасидаги алоқаларнинг аста-секин нормаллашиши белгиси” эканлигига умид қилишини айтган.

Сигал паспортини олганидан кейин унга ўз имзосини қўйган.

Актёр Сигал Россия Украинанинг Қрим яриморилини аннексия қилиб олиб, мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларни дастаклаши ортидан Мосва ва ғарб мамлакатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар совуб кетган бўлишига қарамасдан, Путин билан дўстлашиб, уни олқишлаб келаётган ғарб юлдузларидан биридир.

Кейинги йилларда Россия фуқаролигини олган хорижий юлдузлар орасида фаранг актёри Жерар Депардьё ҳамда америкалик боксчи Рой Жонслар бор.

Кремль ҳамда юқори лавозимли Россия расмийлари АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонгани Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларни яхшилашига умид билдиришмоқда.

Трамп Путин ҳақида ижобий оҳангда гапириб, Россия билан алоқаларни яхшилишни ҳамда террорга қарши курашда ҳамкорлик қилишни исташини изҳор қилган.

Сигал Кремлда бўлиш ҳамда президент билан учрашиш ўзи учун шон-шараф эканлигини айтган.

Ноябрь бошида Кремль Путин Сигалга акёр илтимосига биноан Россия фуқаролигини берганини билдирган эди.

(Нодир Отаев таржимаси)

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG