Линклар

logo-print

Сурия ҳукумати кучлари Ҳалабнинг исёнчилар назоратидаги бир туманини қўлга олди


SANA давлат ахборот агентлиги 26 ноябрь куни Сурия кучлари Ҳанано туманини бутунлай қўлга олгани ҳамда ҳудудни бомбалардан тозалаётгани ҳақида маълум қилди. 2016, 23 ноябрь

SANA давлат ахборот агентлиги 26 ноябрь куни Сурия кучлари Ҳанано туманини бутунлай қўлга олгани ҳамда ҳудудни бомбалардан тозалаётгани ҳақида маълум қилди. 2016, 23 ноябрь

Суриялик фаоллар ва ҳукумат матбуоти тарқатган хабарларга кўра, Сурия ҳукумати кучлари Ҳалабнинг исёнчилар қўлидаги шимолий қисмида жойлашган муҳим туманни қайта қўлга олган.

SANA давлат ахборот агентлиги 26 ноябрь куни Сурия кучлари Ҳанано туманини бутунлай қўлга олгани ҳамда ҳудудни бомбалардан тозалаётгани ҳақида маълум қилди.

Британиядаги "Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси" бу хабарни тасдиқлади ҳамда ҳукумат кучлари қўшни Ҳайдария ҳамда Сахур туманларига ҳужум қилишга тайёрланаётганини билдирди.

“Нур ал-дин ал-Зинки” исёнчилар гуруҳи аъзоси Ёсир ал-Юсуф исёнчилар Ҳанано учун 48 соат курашганини айтди.

Ал-Юсуф агар ҳукумат кучлари Сахур томон яқинлашса, Ҳалабнинг шарқий қисми иккига бўлиниб қолиши ҳақида огоҳлантирди.

Умуман эса, Ҳалаб шаҳри 2012 йилдан бери иккига бўлинган. Шаҳарнинг ғарбий қисми ҳукумат, шарқий қисми эса исёнчилар бошқарувидадир.

Ҳалабдаги жанглар бошланганига олти ярим йил бўлди. Шаҳарни бутунлай қўлга олиш президент Башар ал-Ассад учун катта ютуқ бўлади.

15 ноябрь куни Сурия ҳукумати шаҳарнинг исёнчилар қўлидаги шарқий қисмларини қўлга олишни кўзловчи амалиётларни яна бошлади. Ҳалаб шаҳрида ҳозирда 250 мингга яқин оддий фуқаро бор.

"Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси"га кўра, ҳаво ва ер ҳужумлари 212 оддий фуқаро, жумладан, 27 ёш бола ўлимига сабаб бўлди. Исёнчилар орасида эса 134 нафар одам ҳалок бўлди.

Ташкилот яна исёнчилар ҳужумларида 19 оддий фуқаро, жумладан, 11 ёш бола ҳалок бўлганини билдирди.

26 ноябрь куни SANA агентлиги исёнчилар ҳукумат бошқарувидаги ҳудудларга қилган ҳужумларда уч одам ҳалок бўлганини ҳамда 15 одам жароҳат олганини билдирди.

Чегарасиз шифокорлар ташкилоти шарқий Ҳалабдаги тўққиз шифохонанинг саккизтаси ишламаётганини билдирди.

БМТнинг болалар агентлиги 27 ноябрь куни эълон қилган билдирувда бир йилдан кам вақт ичида қамал остида яшаётган болалар сони икки баробарга ошиб, 500 мингга етганини айтилади.

ЮНИСЕФ бу болалар мамлакатдаги 16 қамалга олинган ҳудудда яшаётганини, улар мунтазам гуманитар ёрдам ва оддий хизматлардан деярли бутунлай узилиб қолганини билдирди.

ЮНИСЕФ ҳисобларига кўра, Ҳалабнинг исёнчилар бошқарувидаги қисмида 100 мингга яқин ёш бола бор.

ЮНИСЕФ директори Энтони Лейк “Суриядаги миллионлаб одам учун ҳаёт доимий даҳшатга айланган. Айниқса, қамал остида яшаётган юз минглаб болалар учун. Болалар ўляпти, жароҳат оляпти. Мактабга бора олмайдилар ёки ўйнай олмайдилар. Егуликлар оз, тиббий ёрдам деярли йўқ”, деди.

Ташкилотга кўра, айрим ҳудудлардаги одамлар икки йилдан бери деярли ҳеч қандай ёрдам олмаган.

XS
SM
MD
LG