Линклар

Эрон нефть вазири Бижан Зангане нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ой охирида нефть қазиб олиш кўламини озайтириб, нархларни оширишига оптимистик назар билан қарашини билдирди.

Зангене Эрон режаларини 30 ноябрь куни Венада бўлиб ўтадиган учрашув давомида эълон қилишини қўшимча қилди.

Зангане бу ҳақда 26 ноябрь куни Теҳронда Жазоир энергетика вазири Нуриддин Бўтерфа билан учрашганидан кейин маълум қилди.

“Жазоир энергетика вазирининг ҳар бир давлатнинг ишлаб чиқариш кўлами ҳақидаги таклифини бугун олиб, яқиндан кўриб чиқдик”, деди Зангане.

Бўтерфа Жазоир ОПЕКка аъзо давлатлар кунига 1,1 миллион баррель, аъзо эмаслар эса 600 минг баррел нефть қазиб олиши кераклигини таклиф қилаётганини айтди.

Эрон аввалроқ ўз ишлаб чиқариш кўламини санкциялардан олдинги кўрсаткича, янъни, кунига 4 миллион баррелга олиб чиқмагунича нефть қазиб олиш кўламини озайтирмаслигини билдирган эди.

Бўтерфа ўз мамлакати таклифига амал қилинса, 2017 йил охирига келиб бир баррель нефть нархи 60 долларга чиқишини айтди.

XS
SM
MD
LG