Линклар

Украина президеннти Петро Порошенко Украинада 1930 йилларда содир бўлган ва “Голодомор” номи билан маълум бўлган очликни “геноцид” дея тан олишга чақирди.

Порошенко бу ҳақда 26 ноябрь куни очлик қурбонларини хотирлаш учун Киевда ўтказилган маросим давомида сўзлади.

Совет диктатори Иосиф Сталин ҳукмрон бўлган 1932-33 йилларда содир бўлганн очлик миллионлаб одам ўлимига сабаб бўлган.

“Ҳозиргина бошқа чоралар билан бир қаторда Ташқи ишлар вазирлигига Голодомор халқаро ҳамжамият, хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотллар томонидан Украина халқи геноциди ўлароқ тан олишига қаратилган чора-тадбирларни давом эттирш вазифасини юкловчи қарорни имзоладим”, деди президент.

Қурбонларни хотирлаш учун ўтказилган тадбирда Порошенко, бош вазир Володимир Гойсман, Украина черковлари вакиллари ҳамда бошқа давлатлар вакиллари иштирок этди.

Маҳаллий вақт билан 16:00 мамлакат бўйлаб сукут сақланди. Бундан ташқари, Украина бўйлаб байроқлар туширилди ҳамда кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди.

Очлик қурбонларини хотирлаш куни ҳар йили ноябрь ойининг тўртинчи шанбасида нишонланади.

XS
SM
MD
LG