Линклар

БМТ болалар агентлигининг билдиршича, Сурияда бир йилдан кам вақт ичида қамал остида яшаётган болалар сони икки баробарга ошиб, 500 мингга етган.

ЮНИСЕФ 27 ноябрь куни эълон қилган билдирувда бу болалар мамлакатдаги 16 қамалга олинган ҳудудда яшаётгани, улар мунтазам гуманитар ёрдам ва оддий хизматлардан деярли бутунлай узилиб қолгани айтилади.

ЮНИСЕФ ҳисобларига кўра, Ҳалабнинг исёнчилар бошқарувидаги қисмининг ўзида 100 мингга яқин ёш бола бор.

ЮНИСЕФ директори Энтони Лейк эълон қилган билдирувда “Суриядаги миллионлаб одам учун ҳаёт доимий даҳшатга айланган. Айниқса, қамал остида яшаётган юз минглаб болалар учун. Болалар ўляпти, жароҳат оляпти. Мактабга бора олмайдилар ёки ўйнай олмайдилар. Егуликлар оз, тиббий ёрдам деярли йўқ”, дейилади.

Ташкилотга кўра, айрим ҳудудлардаги одамлар икки йилдан бери деярли ҳеч қандай ёрдам олмаган.

Суриядаги уруш бошланганига олти йил тўлар экан, ЮНИСЕФ барча тарафларни қамални тўхтатишга ҳамда мамлакатга гуманитар ёрдам етию боришига тўсқинлик қилмасликка чақирди.

XS
SM
MD
LG