Линклар

logo-print

Ўзбек ёш боксчилари жаҳон чемпионатидан учта медаль билан қайтди


Россиянинг Санкт –Петербург шаҳрида 17-26 ноябрь кунлари ўтказилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги V- жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар битта кумуш ва учта бронза медалга сазовор бўлди.

Жаҳон чемпионатида 63 мамлакатдан 351 борксчи иштирок этди. 10 кишидан иборат Ўзбекистон жамоаси умумий ҳисобда командалар орасида 11-ўринни эгаллади.

Энг кучли учликдан Куба, АҚШ ва Қозоғистон жой олди.

Ёшлар ўртасида амалдаги Жаҳон ва Осиё чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Билолбек Мирзараҳимов олтин медал учун америкалик Жонсон Деланте билан рингга тушган эди.

Деланте Мирзараҳимовни 4:1 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионига айланди. Мирзараҳимов эса кумуш медалга эгалик қилди.

XS
SM
MD
LG