Линклар

Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчиларининг ярмидан кўпроғи телевизор кўрмайди ва радио эшитмайди.

Тошкент реклама ассоциациясининг 27 ноябрь куни эълон қилинган тадқиқотида мана шу ҳақда гапирилади.

Ассоциация 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган 1700 одам орасида сўров ўтказган. Сўралганларнинг 95 фоизи кунига бир неча маротаба Интернетдан фойдаланишларини билдирганлар.

Интернет фойдаланувчиларининг 33 фоизи бир кунда битта, 19 фоизи кунига бир нечта кўрсатув кўришини, 14 фоизга яқини эса умуман телевизор кўрмаслигини билдирган.

Сўров натижаларига қараганда, сўралганларнинг 45 фоизи радио эшитмаслигини, 14,6 фоизи кунига битта эшиттириш тинглашини, 8 фоизи эса доимо радио тинглашини айтган.

XS
SM
MD
LG