Линклар

Тошкент "Ипак йўли иқтисодий камари" лойиҳасини қўллайди


Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов.

Ўзбекистондан жанубий йўналишда ташилаётган юклар ҳажми сўнгги икки йилда икки баробардан ортиқроққа кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Ашгабадда ўтаётган транспортни ривожлантириш глобал анжуманида маълум қилди.

Азимовга кўра, бундай кўрсаткичга Туркманистон ва Эрон портлари Ўзбекистонга имтиёзлар бергани ортидан эришилган.

Ўзбек расмийси, шунингдек, расмий Тошкент Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари”ни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Мазкур лойиҳа доирасида Шинжондаги Урумчи шаҳрини Хитойнинг Инин, Қозоғистоннинг Олмаота, Қирғизистоннинг Бишкек, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд, Туркманистоннинг Ашгабат ва Эроннинг Теҳрон шаҳарлари билан темир йўл орқали боғлаш назарда тутилган.

Рустам Азимов Ашгабат сафри давомида Туркманистон президенти Гурбангули Бердумуҳаммедов томонидан қабул қилинди.

XS
SM
MD
LG