Линклар

Туркия ҳукумати 27 ноябрь куни WDR, Би-би-си ва “Америка овози” билан ҳамкорлик қилувчи журналист Хатиже Камерни ҳибсдан озод этди.

Журналист 26 ноябрь куни Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси фаолиятини ёритганликда айбланиб қўлга олинган эди. У ҳибсдан бўшатилган бўлса-да, террорчиликни қўллаб-қувватлашда айбланиб, судга чақиртирилади.

Хатиже Камер Сиирт вилоятидаги шахтада камида 10 одам ҳалок бўлган авария ҳақида репортаж тайёрлаётган жойида қўлга олинганди.

XS
SM
MD
LG