Линклар

Франсуа Фийон Франция президентлигига номзод бўлди


Алан Жюппе (чапда) ва Франсуа Фийон.

Алан Жюппе (чапда) ва Франсуа Фийон.

Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон 27 ноябрда ўтказилган консерваторлар праймеризда ютиб чиқди ва президентликка номзод бўлди.

У президентликка номзодларни танлашнинг иккинчи босқичида 66,5 фоиз овоз олди, унинг асосий рақиби Ален Жюппе эса 35,5 фоиз овозларга эга бўлди.

Франсуа Фийон Россия билан тиғиз ҳамкорлик қилиш тарафдоридир. У Россияга нисбатан санкциялар бекор қилиниши масаласини кўриб чиқишга тайёр эканини айтмоқда.

Elabe институтининг билдиришича, праймеризда ўрта ҳисобда 4 миллион 600 минг одам овоз берган. Уларнинг учдан икки қисми ўзларини ўнгчилар ва марказичилар, 15 фоизи сўлчилар, 9 фоизи миллий фронтга мансублар деб билади. Қолганлар эса ҳеч қандай партияга мансуб эмасликларини билдирган.

Франсуа Фийон 2017 йилда ўтадиган Франция президентлигига сайловда Миллий Фронт лидери Марин Ле Пеннинг асосий рақиби бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG