Линклар

Сурия ҳукумат кучлари Ҳалабдаги икки мавзени ўз назоратига олди


Сурия ҳукумат кучлари аскарлари Ҳалаб шаҳрида.

Сурия ҳукумат кучлари аскарлари Ҳалаб шаҳрида.

Сурия ҳукумат кучлари 26-27 ноябрь кунлари Ҳалабда мухолифат назорат қилаётган яна иккита мавзени эгаллаб олди.

Reuters агентлигининг билдириишча, Жабал Бадро ва Ханано мавзеларининг ҳукумат кучлари қўлига ўтиши ортидан мухолифат позицияси сусаймоқда. Ханано 2012 йилда мухолифат томонидан эгаллаб олинган биринчи туман бўлган эди.

Ҳалабга инсонпарварлик ёрдами етказаётган гуруҳларнинг маълум қилишича, мавзе ҳукумат кучлари қўлига ўтганидан сўнг 4 минг одам уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

Ҳалабнинг шарқий қисми 2012 йилдан бери қуролланган мухолифат назоратида эди. Ҳукумат кучлари Ҳалабни тўла эгаллаш учун амалиётни 15 ноябрда бошлаган.

XS
SM
MD
LG