Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:18

Франсуа Фийон Франция президентлигига номзод бўлди


Франция президентлигига номзодлар Ален Жюппе (чапда) ва Франсуа Фийон.
Франция президентлигига номзодлар Ален Жюппе (чапда) ва Франсуа Фийон.

Дастлабки маълумотларга кўра, Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон, консерваторларнинг дастлабки танловларида ғолибликни қўлга киритган. Иккинчи босқичда у сайловчиларнинг деярли 70 фойизи ишончини оқлаган. Reutersнинг хабар қилишича, унинг рақиби – у ҳам собиқ бош вазир бўлган Ален Жюппе – деярли 32 фойиз овозга эга бўлган. Франция матбуотининг хабар қилишича, бюллетенларни ҳисоблаш ҳали тугамаган.

Франсуа Фийон Россия билан яқин алоқалар тарафдори. У Москвага қарши санкцияларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқишга ва Сурияда Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтган.

Elabe институтининг маълумотларига кўра, иккинчи босқичда 4,2 дан то 4,6 миллионгача одам овоз берган. Овоз берганларнинг учдан икки қисми ўзларини ўнг ва марказчилар тарафдори, 15 фойизи сўлчилар томонида, 9 - Миллий фронтни қўллаб-қувватлашган, қолганлари ҳеч қайси партия тарафини олмаган. Бир ҳафта олдин биринчи босқичда овоз берганлар ичида тахминан 15 фойизи сўлчилар бўлган. Уларнинг асосий мақсадлари, RFI га кўра, курашаётганлар орасидан собиқ давлат раҳбари Николя Саркозини чиқариб ташлаш бўлган.

Жамоат орасида ўтказилган сўнги сўров натижалари Франсуа Фийоннинг яққол олдинда эканлигини кўрсатган. Кутилишича у 2017 йил баҳорда ўтказиладиган президентлик сайловида Миллий фронт раҳбари Марин Ле Пенга рақиб бўлади.

XS
SM
MD
LG