Линклар

Тошкент шаҳрининг Қорасув массивида, собиқ авиация заводи яқинида Россиянинг “Лукойл” нефть компаниясининг АЁҚШи қурилиши бошланди.

Бу ҳақда uznews.uz сайти тилга олинган компаниядаги ўз манбасига таяниб хабар қилди.

Айтилишича, Қорасувдаги АЁҚШ қурилиши 2017 йилнинг яеварида якунланади ва мазкур шоҳобчага бензин Россиядан келтирилади.

Жорий йил сентябрида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бухорода “Лукойл” президенти Вагит Алекперов билан учрашган ва нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган эди.

XS
SM
MD
LG