Линклар

ОТБ боғдорчиликни ривожлантириш учун Ўзбекистонга $154 млн. берадиган бўлди


Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгаши душанба куни боғдорчиликни ривожлантириш учун Ўзбекистонга 154 млн. долларлик кредит ажратишни маъқуллади, деб хабар қилди ru.sputniknews-uz.com сайти.

Айтилишича, мазкур маблағ мамлакатда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулоти таркибини диверсифациялаш ҳамда Россия ва Европа бозорларидаги экспорт потенциалини кучайтиришга сарфланади.

ОТБ маълумотларига қараганда, ажратилаётган кредит мевали дарахтларнинг янги навларини сотиб олишга, уларни ўстиришнинг технологияларини ривожоантиришга ҳамда мевани сақлаш инфратузилмасини яратишга сарфланади.

XS
SM
MD
LG