Линклар

Қирғиз-тожик чегарасида огоҳлантирувчи ўқ отилди


Қирғиз-Тожик чегараси.

Қирғиз-Тожик чегараси.

Қирғиз-тожик чегараси яқинида ўқ очилгани ҳақида хабар қилинди.

28 ноябрь куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати бир гуруҳ тожик чегарачилари эрталаб Боткен вилояти яқинидаги баҳсли ҳудудга кириб борганини ҳамда ҳавога уч марта ўқ узганини билдирди.

Қирғиз расмийларига кўра, қирғиз чегарачилари бунга жавобан бир марта ҳавога ўқ узган.

Жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча хабар йўқ.

Ҳар икки давлатнинг чегара расмийлари бу ҳолатни муҳокама қилган ҳамда бу ҳодисани тергов қилишга келишишган.

Аввал эришилган келишувларга кўра, ҳар икки тараф баҳсли ҳудуддан бир неча ўн метр нарида туриши керак.

Совет Итифоқи қулаганидан бери Маракзий Осиёда юзлаб километр масофага чўзилувчи чегара ҳудудлари баҳсли бўлиб қолмоқда.

Баҳсли ҳудудларга яқин жойларда отишма, блокада ҳамда тўқнашувлар содир бўлиб туради.

XS
SM
MD
LG