Линклар

“ИШИД” ва “Ал-Қоида” террорчи гуруҳлари сафларида юзлаб марказий осиёлик бор


“Ислом давлати” ва “Ал-Қоида” террорчи гуруҳлари сафларида камида 100 давлат фуқароси бўлган 30 минг нафаргача жангари бор.

Бу ҳақда БМТнинг Гиёҳванд моддаоарга қарши кураш ходими Ольга Зудованинг 28 январь кунги баёнотига таяниб, ca-news сайти хабар қилди. Халқаро ташкилот мулозимига кўра, жангари жиҳодчилар орасида Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ҳам оз эмас.

Ольга Зудованинг 2015 йил баҳоридаги маълумотларга таяниб айтишича, 500 дан 1500 нафаргача марказий осиёлик Афғонистон, Эрон, Покистон ва Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмоқда. Лекин мулозимнинг айтишича, марказий осиёлик жангариларнинг аниқ миқдорини “ҳеч ким аниқ билмайди”.


XS
SM
MD
LG