Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:53

Ўзбек футболи: Олий лига учун учрашувлар қор устида кечмоқда

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. *************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ***************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Ўзбекона ҳакамлик

Озодлик муштарийси 28 ноябрь куни пойтахтдаги ТТЙМИ стадионида Олий Лига йўлланмаси учун бўлиб ўтган футбол ўйнидан олинган фото лавҳа ва ўз тафсилотларини юборди:

"Навбаҳор ва Норин жамоалари ўртасида бўлган ўйиндан сизларга фото лавҳа.

Биринчидан, қордан тозаланган зўр майдоннинг ҳолатига қаранг! 😆

Энг қизиғи, ёрдамчи ҳакамда ўйинчи алмаштириш учун керакли бўлган таблоси йўқ. Охири ўйинчини алмаштириш учун бақириб чақирди".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

"Электросетдагилар бизни “мол” деб атайди"

Electricity shortages in Uzbekistan
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:33 0:00

"Учкўприк тумани Кенагас қишлоғида электроэнергия йўқлигидан одамлар норози бўлмоқда. Ҳатто Тефал (электрочойнак - таҳр.) қайнаб улгирмайди.

Ҳеч ким арз қилмагани учун, электросетдагилар бизга лақаб ҳам топиб қўйибди. Улар бизни "мол" деб атайди. Электросетдагилар шом келганда "молхонани светини ёқиб қўй, моллар емини еб олсин" дейди. Беш дақиқа ўтмай "ўчир, эркалаб кетмасин моллар" деб ўчирар экан.

Бунинг чораси борми? Зимистон Кенагасда ўғрилар ҳам бемалол ва тўсиқсиз ўғирлик қилмоқда. Қачон биз ҳам ёриқ замонда яшаймиз? Бошқа жойларга етиб борган электроэнергия нимага бизга етмайди? Бу ердаги раҳбарлар тепадаги окаларга яхши кўриниш билан овора бўлмоқда. Халқ билан умуман иши йўқ. Кечаси кўзи ожиз одамдай пайпасланиб юрамиз. Шу инсофданми?"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Когон шаҳрида одамлар "емаган сомсага пул тўламоқда"

"Ушбу суратларни мен Когон шаҳридаги Беклар қишлоғида олдим. Қизиғи шуки, ойликдан газга пул сақлаб қолади, бироқ газни ўзи йўқ.

Бизлар қачонгача совуқ уйларда яшаймиз?"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Тошкентдаги чинни бозорда одамлар олов ёқиб исинишмоқда

"Мен сизга Тошкентдаги чинни бозордан ёзмоқдаман. Бизда ҳам шу электроэнергия муаммоси тез-тез пайдо бўлмоқда.

Чинни бозорида свет йўқ. Одамлар олов ёқиб исинишмоқда. Шу доим қишин-ёзин свет умуман йук. "Светни тузатамиз" деб доим пул йиғишади. Бироқ, амалда свет ҳали ҳам йўқ".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG