Линклар

Оҳайодаги ҳужум теракт ўлароқ баҳоланиши мумкин


Полициячилар Оҳайо университетидаги ҳужум ерида, Колумбус, 2016 йил 28 ноябри.

Полициячилар Оҳайо университетидаги ҳужум ерида, Колумбус, 2016 йил 28 ноябри.

АҚШнинг Оҳайо штати Колумбус шаҳри полицияси 28 ноябрь куни маҳаллий университетда содир этилган ҳужумни террор хуружи бўлганини эътибордан соқит қилмаяпти. Журналистнинг: “Ҳуқуқ-тартибот идоралари содир бўлган воқеани террор хуружи деб ҳисоблайдими?” деган саволига шаҳар полицияси раҳбари Ким Жакобс: “Бундай эҳтимолни кўриб чиқишимизга тўғри келаяпти”, дея жавоб берган.

Ҳужумчининг Оҳайо университети талабаси Абдулраззоқ Али Артан экани аниқланган. 28 ноябрь куни Артан ўқув юрти ҳудудида автомобили билан пиёдалар гуруҳини уриб юборган, кейин эса атрофдаги одамларга пичоқ билан ҳужум қилган. Шундан сўнг у воқеа жойида отиб ташланган. Ҳодиса чоғида жароҳатланган тўққиз киши касалхонага ётқизилган.

Олийгоҳ маъмурияти Твиттерда “Университетда ҳужумчи юрибди. Қочинг, яширининг, қаршилик кўрсатинг” деган хабар тарқатиш орқали талабаларни ҳужумдан огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG