Линклар

Оқ уй Трампнинг сайловдаги сохтакорликларга оид сўзларини рад қилди


АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп.

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп.

Оқ уй АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг: “Агар миллионлаб одам ноқонуний равишда овоз бермаганида, берилган овозлар сони бўйича ҳам ғалаба қозонардим” деган иддаосини рад қилди. АҚШ маъмурияти баёнотида Трампнинг иддаосини асословчи ҳеч қанақа далил йўқлиги урғуланади.

Трамп 27 ноябрь куни Твиттерда рақиби Ҳиллари Клинтон ғалаба қилган Виржиния, Нью-Ҳемпшир ва Калифорния штатларида овоз бериш чоғида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганини иддао қилган¸ аммо бу иддаони тасдиқловчи бирор далил келтирмади.

Аввалроқ Клинтон штаби Висконсин штатида овозларни қайта санаш бўйича Яшиллар партияси номзоди ташаббусни қўллашини билдирганди.

Берилган овозлар сони бўйича, Клинтон Трампдан икки миллион кўп овоз олган. Бироқ АҚШда президентлик пойгаси натижаси овоз беришнинг ўзига хос тизимига асосланувчи сайловчилар коллегияси қарорига боғлиқ.

XS
SM
MD
LG