Линклар

logo-print

Қозоғистонда етти ҳужумчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди


Ақтўбе суди биноси.

Ақтўбе суди биноси.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоят суди шу йил 5 июнида ҳарбий қисм ва қурол-аслаҳа дўконларига ҳужум қилган шахсларга нисбатан душанба куни ҳукм ўқиди. Суд ҳужумларда бевосита иштирок этган 7 кишини умрбод қамоқ жазосига, яна икки кишини 20 ва 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Судланувчилар террор хуружи содир этганлик, қотиллик ва талончиликда айбдор, деб топилганлар.

Режаланаётган жиноят ҳақида расмий идораларни хабардор қилмаганликда айбланмиш яна 20 киши 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилган.

Июнь ойида Ақтўбе шаҳридаги икки қурол-аслаҳа дўкони ва ҳарбий қисмга уюштирилган ҳужумда 8 киши ўлган, 23 нафари жароҳатланганди. Ҳужумчиларни қўлга олиш чоғида гумондорлардан 18 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мазкур ҳужумлар учун масъулиятни салафийлар жамоатига юклаганди.

XS
SM
MD
LG