Линклар

logo-print

Россияликлар Чирчиқда комбайн ишлаб чиқариши мумкин


"Ростсельмаш" маҳсулотлари.

"Ростсельмаш" маҳсулотлари.

Россиянинг қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ростсельмаш ширкати ва Чирчиқ қишлоқ хўжалик техникаси заводи ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолади.

Ростсельмаш матбуот хизматига кўра, мазкур ҳужжат билан ширкатлар Чирчиқда Ростсельмаш маҳсулотларини йиғиш ишларини ташкиллаштириш масалалари бўйича узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятини билдирганлар.

Шу тариқа Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ҳамда Россия Саноат ва савдо вазири муовини Александр Морозов ўртасида октябрь ойида бўлиб ўтган учрашувда тилга олинмиш лойиҳага старт берилган.

Ўшанда томонлар Ўзбекистонда ем-хашак йиғувчи комбайнларни биргаликда ишлаб чиқариш имкониятини батафсил ўрганиб чиқишга келишиб олгандилар.

XS
SM
MD
LG