Линклар

Тошкент стоматология институтининг вилоятлардаги филиаллари ёпилади


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Тошкент Давлат стоматология институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукусдаги филиаллари ёпилади.

Бу ҳақда хабар қилган Uzbekistan Today порталига кўра, мазкур филиаллар икки йил муқаддам очилган, бироқ улар малакали мутахассис тайёрлашга қодир эмас, деб топилган.

Филиаллар Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт олийгоҳлари ва Тошкент педиатрия институтининг Нукус филиалига факультет ўлароқ қайтарилади, талабалар ўқишини ўша ерда давом эттирадилар.

XS
SM
MD
LG