Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 4 декабрга белгиланган президент сайловини ёритиш учун шу кунгача 1306 нафар маҳаллий ва хорижлик журналистга аккредитация берилган.

Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон Марказий сайлови комиссия матбуот хизматига кўра, журналистлар сайлов кампанияси ҳақида расмий ахборот олиши учун Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари фаолият юритмоқда.

Ўзбек расмийлари мамлакатда 4 декабрь куни овоз бериш жараёнини онлайн тартибда кузатиш ҳамда вилоятлар билан видеоалоқа орқали мулоқот олиб бориш учун ягона компьютер тармоғи яратилганини айтаяптилар.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни онлайн-брифинглар орқали овоз бериш жараёнининг бориши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб боришни ваъда қилмоқда.

XS
SM
MD
LG