Линклар

Колумбияда бортида 70дан ортиқ йўловчи бўлган учоқ ҳалокатга учради


Колумбияда бортида 72 киши бўлган йўловчи учоғи қулади. Боливиядан Колумбияга келаётган учоқда Бразилиянинг “Шапокоэнс” футбол клуби аъзолари бўлгани айтилмоқда.

Учоқ қулаган пайтда қанча одам нобуд бўлгани ёки жабрлангани ҳақида ҳозирча ҳеч қанақа маълумот йўқ. Авиаҳалокат сабаблари ҳам ҳозирча номаълум.

FlightRadar24 сайти маълумотига кўра, Колумбиянинг Медельин шаҳрига қўниш олдидан учоқ бир неча марта айланган, кейин эса радардан йўқолиб қолган.

XS
SM
MD
LG