Линклар

Халқ таълими вазири ҳам виртуал қабулхона очди


Ўзбекистонда ўқувчиларнинг ўқиш қолиб¸ макулатура¸ баклажка¸ металлолом йиғиш каби турли мажбурий кампанияларга жалб қилиниши кузатилади.

Ўзбекистонда ўқувчиларнинг ўқиш қолиб¸ макулатура¸ баклажка¸ металлолом йиғиш каби турли мажбурий кампанияларга жалб қилиниши кузатилади.

28 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Халқ таълимивазири Улуғбек Иноятов ҳам таълим тизими билан боғлиқ шикоят ва таклифларни юбориш учун виртуал қабулхона очди.

Иноятов виртуал қабулхонасига ўзбек¸ рус ва инглиз тилларида электрон почта ва телефонлар орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Бундай қабулхона ташкил этилишидан мақсад¸ расмий изоҳга кўра¸ “Халқ таълими вазирлиги фаолиятидаги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш¸ фуқаролардан келадиган таклиф ва аризаларни зудлик билан кўриб чиқиш¸ шунингдек тизимда амалга оширилаëтган ислоҳотлар хусусида жамоатчилик фикрини ўрганиш”дир.

Бош вазир ва муваққат президент Шавкат Мирзиëев 24 сентябрь куни виртуал қабулхона очганидан сўнг¸ республиканинг бошқа юқори даражали амалдорлари ҳам аҳоли шикоятлари билан ишлашнинг виртуал йўлига ўта бошлади.

Сўнгги хабарларга кўра¸ ўтган икки ойдан кўпроқ вақт мобайнида Мирзиëев виртуал қабулхонасига 217 мингдан кўпроқ шикоят ва ариза тушган.

XS
SM
MD
LG