Линклар

Ўзбекистон ҳозирча Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига кирмайди


Евроосиë иқтисоий ҳамжамиятининг фаол аъзоларидан бири Қозоғистондир.

Евроосиë иқтисоий ҳамжамиятининг фаол аъзоларидан бири Қозоғистондир.

“Тошкент постсовет ҳудудидаги иқтисодий интеграция жараëнларини диққат билан кузатмоқда ва ҳозирча на Евроосиë иқтисодий ҳамжамияти ва на Божхоналар иттифоқига киришни ўзи учун манфаатли деб билмайди.”

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов 29 ноябрь куни шундай баëнот берди.

Тўлаганов таъкидича¸ Ўзбекистон у ëки бу интеграциявий ташкилот ва тузилмаларга¸ биринчи навбатда¸ ўз манфаатларидан келиб чиқиб аъзо бўлади. Аъзоликдаги асосий приоритет¸ бундай тузилмаларнинг Ўзбекистонда қабул қилинадиган қарорларга таъсир қилмаслигини таъминлашдир¸ деган иқтибос келтирди вазир ўринбосари баëнотидан РИА Новости агентлиги.

Айни пайтда Тошкент расмийси¸ Ўзбекистоннинг келажакда постсовет ҳудудидаги иқтисодий тузилмаларга қўшилиш эҳтимолини ҳам инкор қилмади.

Путиннинг постсовет ҳудудидаги асосий интеграцион лойиҳаси ҳисобланган Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига Россиядан ташқари Беларус¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон ва Тожикистон аъзосидир.

XS
SM
MD
LG