Линклар

Тожикистон президенти Чехияга жавоб ташрифи билан келади


М.Земан ва И.Раҳмон

М.Земан ва И.Раҳмон

1 декабрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Чехия пойтахти Прагага келади. Сафар кун тартибига кўра¸ Раҳмон Чехия президенти Милош Земан ва бош вазир Боҳуслав Соботка билан учрашади.

Тожикистон президенти ташрифи Чехия президенти Милош Земаннинг Душанбега икки йил олдин қилган сафарига жавоб тариқасида уюштирилмоқда.

Тожикистон расмийлари Милош Земаннинг Тожикистонга сафари давомида икки тарафлама ҳамкорлик, минтақа ва халқаро майдондаги долзарб масалалар муҳокама қилинганини билдирган эди.

Тожикистон ва Чехия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 5 июнида ўрнатилган. Чехия Республикасининг Тожикистондаги элчилиги Тошкентда жойлашган бўлиб, мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси айни пайтда Тожикистонга ҳам элчи ҳисобланади.

Тожикистон раҳбарининг Прагадан сўнг Будапештга бориши ва бу ерда ўтказилажак Сув саммитида ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG