Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:47

Ўзбекистонда чироқсиз кун ва тунлар кўпаймоқда

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ********************************************************************************************* Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Ўзбекистонда чироқсиз кун ва тунлар кўпаймоқда

"Самарқанд вилояти Қушработ туманидаги Оқчопсой маҳалла фуқаролар йиғинида кечқурунлари электр энергияси берилмаяпти.

Буни ёзиб чиқаринг, илтимос".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

"Мирзиёв электр бермагани учун олма дарахтини сўккан эдим, у қуриб қолди"

"Бундан бир ой олдин Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги Баҳрин қишлоғида электроэнергия бир кунда 4 соатга берилаётганлиги туфайли Бош Вазирнинг виртуал қабулхонасига ариза ёзган эдим. Мурожаатимда "электроэнергияни кунига 10 соатга беринг" деб сўрадим. У кундан эътиборан электроэнергия кунига 6 соатга берила бошлади.

15 кундан сўнг яна кунига 4 соатга тушди. Қисқаси, натижа бўлмади. Яна ёзганим билан "натижа бўлмаса керак" деб ўйлайман.

Илтимос, халқни қийнаманглар. Халқ бор экан, сиз ҳам борсизлар. Ҳар куни ток ўчганда, ҳовлимиздаги битта олма дарахти сўкаверганимдан қуриб қолди. Унинг орқасидаги девор ҳам нураб тушди. Наҳотки харом шунчалик сизларга ёқса?

Илтимос, инсофли бўлинглар. Мен 24 соат ток сўрамадим. Атига 10 соат сўрадим холос. Наҳотки, қўлларингдан 10 соатга ток бериш ҳам келмаса? Ахир, 21-чи асрда яшасак. ТВни қўйсанг, оғзи кўпириб мақтанишдан бошқа гап йўқ. Асл муаммоларни айтсанг, хоинга чиқаришади унда.

Абдулла Қодирий, Фитрат, Ибн Сино, ҳаттоки пайғамбарлар ҳам хоин эканда? Аслида ватанпарварлик тўғрисида гапирсак, мана шу муаммоларга жиддий ёндашган одам ватанпарвардир. Ватанпарварларни камситиб калтаклаганлар эса ватан ва жамият душманидир".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Каримов даврида яхшироқ яшаган ватандош ҳозир шикоятдор

"Озодлик Радиоси, мен сизнинг Ургутлик мухлисингизман. Сизга "ёрдам тегади" деб ёзмоқдаман.

Биз яшаб келаётган маҳаллада свет деярли йўқ десак бўлади. Эрталаб 1 соат 40 минутга свет беришади, холос.

Шунингдек, сув масаласи ҳам жуда мураккаб муаммога айланди. Раҳматли отахон даврида аҳволимиз яхшироқ бўлган эди. Эрталаб 2 соатга ва кечаси 3-4 соатга сув берилар эди.

Энди нима бўлишини ҳеч ким билмайди…"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

"Стипендияни пластикда беради... Газета обунасини нақд пулда тўлатади"

"Мен Наманган муҳандислик-технология институтида 3-курс талабасиман. 3 йилдан бери газетага обуна бўлишга мажбурланмоқдамиз.

Ҳоҳламасак аввалига 103 минг сўм сўрашди. Сўнг, 40 минг сўмга тушди. Боз устига, фақат нақд пул олмоқда. Айтишим керак, бизга стипендия тўловини фақат пластикда беришади.

Биз нима қилайлик? Илтимос, ёрдам беринг. Ҳамманинг ҳам қурби етмайди. 20 киши ўқисак, 800 минг сўм сўрашмоқда битта гуруҳга. Мен иқтисодиёт факултетининг талабасиман".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG