Линклар

logo-print

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бешта боласини боқа олмаётган ногирон аёлга ёрдам берайлик"

"Қарли дўстлар! Суратларда Султонова Дилором ва унинг оиласи.

Дилором туғма ногирон ва ишлай олмайди.

5 фарзанди билан 1 хоналик уйда ижарада туради. Шу кунларнинг совуғида у аёл кўчада одамлардан ёрдам сўраб, қорда ўтирибди! Турмуш ўртоғининг исми Рустамов Дилшод. У ҳам ногирон. Бозорда арава тортиб, пул топишга ҳаракат қилади. Бироқ, бу сариқ чақа оилани тебратиш учун етмайди.

Болаларига ёрдам зарур! Улар иссиқ кийимлари ва оёқ кийимлари йўқлиги туфайли мактабга бора олишмаяпти.

Мен ишонаман, дунёда меҳрибон инсонлар жуда кўп. Ким нима билан бўлса ҳам, ёрдам қўлини чўзинглар шу гўдакларга.

Сизнинг уйингизда эски, кийилмайдиган кийим-кечак, кичик келиб қолган оёқ кийим бўлса, илтимос ёрдам қилинг. Балки кимдир моддий ёрдам бера олар. Мен уларнинг уйларига бориб кўрдим, ҳақиқатдан аҳволи жуда оғир".

P.S. Дилоромга ёрдам беришни истаганлар:

Тел: +99894 6499478 - Дилором

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG