Линклар

Қозоғистоннинг Ақтўбў вилоятида 18 ёшли ўсмир Интернет орқали террорчиликни қўллаб-қувватлаганликда айбланиб 5 йилга қамалди.

29 ноябрда суд Маулид Еменовни Интернетдаги Vkontakte ижтимоий тармоғига рус ва араб тилларида жиҳодга чақириқларни жойлаганликда айбдор деб топди.

Мазкур суддан бир кун олдин Ақтўбўда шу йил 5 июнида ҳарбий қисм ва қурол-аслаҳа дўконларига ҳужум қилган шахсларга нисбатан ҳукм ўқилган эди.

Душанба куни ўтган судда 29 кишига ҳукм чиқарилган. Улардан 7 нафари умрбод қамоқ жазосига, қолганлари турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

XS
SM
MD
LG