Линклар

Украина масаласида Минскда ўтган учрашув натижаларсиз якунланди


Минск учрашувига келган ташқи ишлар вазирлари.

Минск учрашувига келган ташқи ишлар вазирлари.

Украинада барқарорлик ўрнатиш бўйича Россия, Украина, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирларининг Минскда бўлиб ўтган учрашуви натижаларсиз якунланди.

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер 29 ноябрь куни томонлар сиёсий муросага кела олмаганини айтди.

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин эса Россияни музокраларни боши берк кўчага олиб кириб қўйганликда айблади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз ўрнида “томонлар келажакда қандай қадамлар қўйилиши” юзасидан бир қарорга кела олмаганларини, “бироқ бу йўналишдаги иш давом этишини” айтди.

Лавров Украина шарқида ЕХҲТнинг ҳарбийлаштирилган кузатувчилар миссиясини ташкил қилиш ғоясини ҳам рад қилди.

XS
SM
MD
LG